Наркокурьерни «самосуд» қилганларга нисбатан ҳукм чиқарилди

12:28 31 Май 2024 Жамият
372 0

Фото: Видеодан кадр

Наркокурьерни шафқатсизларча калтаклаган фуқароларга нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди. 

Маълумотларга кўра, 2022 йилда уч нафар фуқаро 26 ёшли эркакни машинада кимсасиз жойга олиб бориб, ваҳшийларча калтакланган. Бу ҳам етмагандек, улар ҳолатни видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган.

Мазкур воқеа ва унга алоқадор бошқа ҳолатларда гумонланиб 2022 йил октябрь ноябрь ойларида, шунингдек, 2023 йил январь ва февраль ойларида 20 нафар фуқаро қўлга олинган.

Кеча, 30 май куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан уларнинг 14 нафарига ҳукм чиқарилди. Бир судланувчига 6 йил, иккитасига 5 йил 6 ой, бирига 5 йил, яна 4 нафар судланувчига 4 йил 6 ой, олти нафарга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер