Намангандаги хонадонда қарийб 700 млн сўмлик «свет» ўғирланди
Наманган туманида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаро Х.М. «Қумқўрғон» МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари электр жиҳозлари ва сув насосларини ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, жами 685,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг