Наманганда «Spark» бошқарувни йўқотиб, ариққа қулаб тушди

10:11 14 Декабрь 2021 Жамият
1242 0

Наманганда «Spark» бошқарувни йўқотиб, ариққа қулаб тушди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

13 декабрь куни соат 16:20 ларда Наманган вилояти Норин тумани ҳудудидан ўтувчи «Чўжа – Ҳаққулобод» йўлининг 22-километрида 1978 йилда туғилган «Spark» ҳайдовчиси автомашина назоратини йўқотиб, ариққа тушиб кетди.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер