Наманганда пиротехника воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Наманган вилоятида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан автомашина қўлга олиниб, пиротехника воситалари олиб қўйилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 16:50 атрофида Наманган вилоятининг Поп туманида «Наманган» постида хизмат қилаётган ЙПХ ходими «Lasetti» русумли автомашинани атрофлича кўздан кечириш чоғида салон ва юкхонада пиротехника воситалари олиб кетилаётганини аниқлади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган маблағлар вилоят ИИБга ўтказилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг