Наманганда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲда вафот этди

17:28 19 Февраль 2026 Жамият
531 0

Иллюстратив фото

Наманган вилояти Норин туманида кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетаётган машина йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган «Умид чироғи» кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида юз берган. Бу вақтда транспорт воситасида 6 нафар бола бўлган.

Ҳодиса оқибатида тарбияланувчилардан бири — 2015 йилда туғилган Ш.Х. оғир тан жароҳати олиб вафот этган. Қолган 5 нафар болага Норин туман тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Билдирилишича, ҳозирги вақтда уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.

«Агентлик мазкур ҳолатни чуқур афсус билан қабул қилади ва марҳуманинг оиласига чуқур таъзия билдиради», дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер