Наманганда эркак ўз дўстини сув талашиш туфайли уриб ўлдирди

00:21 22 Ноябрь 2021 Жамият
607 0

Наманган вилоятида эркак ўз дўстини сув талашиш туфайли уриб ўлдирди.Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жанжал Давлатобод туманида маҳаллий аҳоли ўртасида содир бўлган. Жабрланувчининг танаси, хусусан, бошидан турли жароҳатлар олган. Эркакнинг қариндошлари уни касалхонага олиб боришган, бироқ шифокорлар ёрдамига қарамай, у тўрт кундан кейин олган жароҳатларидан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер