Наманганда 826,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

19:40 02 Ноябрь 2023 Жамият
113 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “N.Ch.” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ю.И., корхона электриги К.Т. ва бошқалар корхона ишлаб чиқариш цехининг 3 дона трансформаторини алмаштириб, электр ускуналарини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, жами 826,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер