Наманган вилоятидаги 7 та ҳудуд истеъмолчиларининг электр таъминоти ишончлилиги оширилди
Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, «Наманган магистраль электр тармоқлари филиали» тасарруфидаги юқори кучланишли (220/110/10 кВ) «Сардор» подстанциясидаги қуввати 125 МВА бўлган автотрансформатор 250 МВА қувватли автотрансформаторга алмаштирилди.
Мазкур автотрансформатор тасдиқланган дастурга асосан кучланиш остига қўйилди. Натижада «Сардор» подстанциясида қўшимча 125 МВА қувват ўтказиш имконияти яратилди.
Бунинг самараси ўлароқ, Наманган шаҳри, Косонсой, Наманган, Янги Наманган, Давлатобод, Тўрақўрғон ва Чуст туманлари ҳудудларидаги аҳоли истеъмолчилари ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг электр таъминоти ишончлилиги оширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг