Наманган вилояти прокурори истеъфога чиқарилди
Наманган вилояти прокурори Улуғбек Тошев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.
Қайд қилинишича, Улуғбек Тошев қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлаш, кадрлар тарбиясида йўл қўйган камчиликлари учун Наманган вилояти прокурори лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Улуғбек Тошев бунга қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг