Наманган ва Андижон вилоятларида ўтказилган рейдларда жиноят олами вакиллари ушланди
Наманган вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўтказган тезкор-профилактик тадбирларда тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 35 нафар шахс ушланган.
Хусусан, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 20 та ҳолатда кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддалари, 7 та ҳолатда 4 615 дона психотроп дори воситаларини сақлаш ва ўтказиш ҳолатлари, 13 дона ноқонуний қурол ҳамда 190 дона ўқ-дориларни сақлаш ҳолатлари, 61 000 донадан ошиқ турли хил пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритилишига чек қўйилди.
Андижон вилоятидаги профилактик тадбирларда жиноят олами вакиллари, товламачилар, “ўзидан етакчи ясаб олганлар” ҳамда уларга яқин бўлган шахслар қўлга олинмоқда. Хусусан, безорилик, товламачилик ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этишда гумонланиб 3 нафар шахс ҳибсга олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг