Наманган театри Озарбайжонда
Наманган вилояти мусиқали драма театри жамоаси гастроль сафари билан Озарбайжон Республикасида бўлди.


Хусусан, 2 – 3-октабр кунлари Боку шаҳридаги Озарбайжон давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон халқ шоири Оҳунжон Ҳаким асари асосида режиссёр Маъруфжон Ниёзов томонидан саҳналаштирилган “Бу чоллар – ажиб чоллар” спектакли намойиш этилди. У томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Айтиш жоизки, ушбу гастроль сафари театр жамоаси учун ижодкорлар маҳоратини намойиш этиш, ўзаро тажриба алмашиш учун қулай имконият яратди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг