Наманган шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Ю. “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудидаги компюьтер ўйинлари маркази биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғирлик йўли билан улаб, жами 158,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг