Наманган Футбол академияси фойдаланишга топширилди
Наманган шаҳар Давлатобод туманида «Навбаҳор» профессионал футбол клуби академияси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида спортнинг етук вакиллари, таниқли фахрийлар, футбол ишқибозлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

— Клубнинг ўз академиясига эга бўлгани тарихий сана сифатида қайд этилади, — дейди «Навбаҳор» ПФКнинг масъул ходими Улуғбек Умаров. — 12 миллиард 500 миллион сўм эвазига барпо этилган мазкур ўқув даргоҳи 154 ўринга эга. Машғулот майдони, ўқув заллари, тиббий ва реабилитация маркази янги академия тингловчилари ихтиёрида.

Наманганлик ёшлар барча қулайликлар муҳайё қилинган шароитда таълим олиш ва иқтидорини намойиш этган ҳолда орзуларининг рўёби сари дадил одимлаш имкониятига эга бўлди.
Муҳиддин МАҒЗУМОВ,
журналист.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг