Нафас орқали коронавирусни аниқлаш имконини берувчи тест яратилди
Иллюстратив фото
Сингапурлик олимлар нафас орқали инсонда коронавирус мавжудлигини аниқлашга имкон берувчи тест яратишди.
Ушбу ихтиро муаллифларининг маълум қилишича, тестнинг биринчи клиник синови Юқумли касалликлар миллий марказида ўтказилган. У 180 нафар беморда синаб кўрилганда аниқлик 90 фоизни ташкил этди. Яқин кунларда у яна 600 нафар кишида синаб кўрилади.
Қайд этилишича, янги тест махсус тайёрланган ходимларни талаб қилмайди. Шу боис ундан гавжум жойларда, хусусан, аэропортларда фойдаланиш қулай. Тестда жавобни бир неча дақиқада аниқлаб беради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг