Нафақаларнинг бир ойлик ўртача миқдори 652,8 минг сўмни ташкил этиб, 2022 йил март ойига нисбатан 77,3 минг сўмга ёки 13,4 фоизга кўпайган
Бу ҳақда АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Пенсия тизимини автоматлаштириш ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида:
— Пенсия жамғармаси ва Мажбурий ижро бюроси ахборот тизимлари ўртасида йўлга қўйилган ахборот алмашинуви самарасида фуқароларнинг пенсия миқдорларидан суд қарорига асосан тўловларни амалга оширишда оворагарчилик ва инсон омилига бутунлай чек қўйилди;
— 2023 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш фақат биргина паспорт ёки идентификация ID-картаси орқали тайинлаш тизими жорий этилди;
— “Ҳужжатлар-телефонда” тамойили асосида мобил илова орқали пенсия гувоҳномасини мобил иловага ўтказиш ва уни QR-код орқали ҳам идентификациялаш йўлга қўйилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг