Мурунтов кони KITco таҳлиллари натижаларига кўра, 2020 йил олтин қазиб олишда етакчи деб топилди

09:38 08 Март 2021 Иқтисодиёт
1970 0

KITco таҳлиллар маркази 2020 йилда олтин қазиб олиш бўйича етакчи ўнта кон рўйхатини эълон қилди. Мазкур рўйхатда биринчи поғонани мамлакатимизнинг Навоий вилоятидаги Мурунтов кони эгаллаган.

Рўйхатни тузишда KITco мутахассислари конлардан фойдаланувчи компанияларнинг расмий маълумотлари ва конларнинг сир сақланадиган тахминий кўрсаткичларидан фойдаланганлар.

Марказ маълумотларига кўра, ўтган йили Мурунтовда тахминан 56,7 тонна олтин қазиб олинган. Шу билан бирга, коннинг ресурс базаси 4 минг тоннадан зиёдни ташкил этади, дея тахмин қилинади. Бу 1969 йилдан бери фаолият юритаётган ўзбек кони яқин келажакда ҳам дунёдаги энг йирик олтин кони сифатида ўз мавқеини сақлаб қолади, деган умидни уйғотади.

Темур ЭШБОЕВ,

(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер