Мурожаатномада устувор вазифаларни белгилаб олдик

21:28 20 Декабрь 2022 Жамият
910 0

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизни янада ривожлантириш, халқ фаровонлигини янада ошириш, яшаш тарзини янада яхшилаш борасидаги ғоя ва ташаббуслари нафақат биз депутатларни, шу билан халқимизнинг барча қатламини бирдек қувонтирди. Унда айтилган гаплар барчамиз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Президентимиз мурожаатларини тинглар эканман, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар қатъий давом эттирилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Аграр соҳада юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш лойиҳаларига 2023 йилда 1 миллиард доллар ажратилиши эса аграр соҳага қаратилган ҳақиқий эътибордир. Бу соҳани ривожлантириш орқали юртимиз аҳолиси истеъмоли учун энг сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар етиштирилади. Одамларимиз бандлиги таъминланади.

Бир сўз билан айтганда президентимиз ўз мурожаатномасида якунланаётган йилда эришилган муваффақиятлар ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар, олдимиздаги режаларни белгилаб берди.
Одинахон Отахонова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер