Мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилмасдан ривожланиб бўлмайди — Адлия вазири

09:53 25 Август 2022 Жамият
515 0

"Шахснинг тергов давомида мулкини хатлаб қўйиш ҳам судлар ваколатига берилиши эса “Хабеас корпус” институтини янада кенг жорий этишга хизмат қилади.

Адлия вазирлигига эса юқорида келтирилган янги тартибларни назарда тутувчи “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Бу Фармон устида узоқ ишланди, 3 ой ишлаб чиқишга, 5 ой вазирликлар билан келишишга сарфланди. Чунки ундаги янгиликлар жуда жиддий.

Ўйлаймизки, ушбу Фармон мулк ҳуқуқини юксак қадрият сифатида давлат органлари тизимида тўлиқ рўёбга чиқаришга катта ҳисса қўшади ва мулкий ҳуқуқларнинг давлат томонидан кафолатланишига бўлган ишончни мустаҳкамлайди", — деб ёзган адлия вазири ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер