Муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди.
Мусулмон оқсоқоллари кенгаши бош котиби, Муҳаммад Абдулсалом Ўзбекистон ҳукумати ва шайх Нуриддин Холиқназаровга табригида, мамлакатимиз ва минтақамизда диний-маърифий соҳа ривожига қўшаётган ҳиссаси учун ўз миннатдорлигини билдирган.
Мусулмон оқсоқоллар кенгаши Абу-Дабида 2014 йилда Ал-Азҳар бош имоми доктор Аҳмад Ат-Тойиб раислигида ташкил этилган мустақил халқаро ташкилотдир. Кенгаш мақсади мусулмон ва мусулмон бўлмаган жамиятларда тинчликни таъминлаш, ўзаро мулоқотни ривожлантириш, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик каби чин инсоний қадриятларини тарғиб қилиш ҳамда мустаҳкамлашдан иборат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг