Муаммолар энди бот орқали ҳал этилади
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» Ушбу тамойилнинг амалий ифодаси сифатида Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан янги ва замонавий тизим — @murojatlaruz_bot телеграм боти ишга туширилди.
Илгари бирор масала билан ҳокимликка бориш, навбат кутиш ёки расмий хат ёзиб, унинг ҳафталаб кутиш керак бўлган бўлса, эндиликда бу жараён бир неча сони вақтни олади. Энг муҳими эса, юборилган ҳар бир мурожаат бевосита Жиззах вилоят ҳокимининг шахсий назоратига олинади. Қуйи бўғин ходими мурожаатни эътиборсиз қолдира олмайди. Тизим автоматик равишда муддатларни назорат қилади, маҳалла, туман ва вилоятдан республика даражасига юборилаётган ариза ва мурожаатлар сони камаяди, давлат хизматчиларининг ортиқча вақтини олмади.
— Бугунги кунда юртдошларимиз орасида кенг тарқалган телеграм ботлардан шунчаки мулоқот воситаси сифатида эмас, балки аҳолининг муаммоларини ҳал қилишда ёрдамчи сифатида ҳам фойдаланишимиз мумкин, — дейди Жиззах вилояти ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Озод Бабомуратов. — Тизим ишга тушганига атиги икки кун бўлган бўлсада ботга юборилган мурожаатлар сони ўндан ошиб кетди ва тааллуқлилиги бўйича масъуллар уларнинг ижросини назоратга олишни бошлади.
Толибжон ЭРГАШЕВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг