Мосвкада айрим фуқаролар коронавирусга қарши мажбурий эмланади
Дунёда биринчилардан вакцинани рўхатдан ўтказган Россияда аҳолини эмлаш жараёни жуда суст кечмоқда.
15 июнь ҳолатига кўра, вакцина рўйхатга олинганига қарийб бир йилга яқин муддат ўтган бўлсада, мамлакатда 18,5 млн.дан ортиқ киши вакцинанинг камида битта дозасини олган. Бу аҳолининг 12 фоизини ташкил этади, холос. Европа Иттифоқи, АҚШ, Канада ва Хитой аллақачон аҳолисининг 40 фоизидан ортиғини камида бир доза вакцина билан эмлашга муваффақ бўлди.
Шу сабабли Мосвкада сервис соҳаси вакилларини мажбурий эмлашга қарор қилинди. Унга кўра, хизмат соҳасидаги компаниялар камида 60 фоиз ходимларини 15 июлга қадар вакцинанинг биринчи компоненти билан эмлаши лозим.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг