Москвада полиция автомобили портлатилди. Қурбонлар бор
Москвадаги Савёловский темир йўл станцияси яқинида номаълум шахс полиция машинасини портлатди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Портлаш пойтахт марказидаги Савёловский темир йўл станцияси яқинида ярим тунда содир бўлган. Унда номаълум шахс полиция ходимлари бўлган патруль машинасига яқинлашиб, портловчи мосламани ишга туширган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Суриштирувлар давомида ҳалок бўлган шахслардан бири полициячи, иккинчиси эса ушбу портлашни уюштирган номаълум шахс экани маълум бўлган.
Россия ички ишлар вазирлиги тақдим қилган маълумотларга кўра, портлаш оқибатида яна икки нафар полиция ходими турли даражадаги тан-жароҳатлари олиб, шифохонага жойлаштирилган. Россия тергов қўмитаси террористик ҳужум бўйича тергов ишлари бошлаганини эълон қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг