Москвада коронавирус туфайли янги чекловлар жорий этилди

17:22 10 Ноябрь 2020 Дунё
854 0

Москва шаҳар мэри Сергей Собянин COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли қўшимча чекловлар жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Спутник манбаси хабар берди. Хусусан:

— 23:00 дан 6:00 гача умумий овқатланиш (ресторан, кафе, бар) меҳмонларга хизмат кўрсатмайди;

— университет ва коллеж талабалари масофадан туриб ўқиш режимига ўтказилмоқда. Талабаларнинг транспорт карталари вақтинча блокланади;

— театрлар, кинотеатрлар ва концерт залларидаги максимал сиғими 25 фоизгача қисқартирилди;

— спорт тадбирларига томошабинлар қабул қилиниши давом этади, энди ташкилотчилар тадбирларни Москва спорт бошқармаси ваРоспотребнадзор билан келишилиши керак;

— маданий, кўнгилочар ва маърифий тадбирларни ўтказиш вақтинча тўхтатилади;

— биноларда жойлашган болалар кундузги оромгоҳлари ва болалар кўнгилочар марказларининг иши тўхтатилади. Болалар учун машғулотлар очиқ ҳавода ўтказилиши мумкин.

Чекловлар икки ой 13 ноябрдан 2021 йил 15 январгача жорий этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер