Москва — Наманган — Москва авиақатнови нима сабабдан бекор қилингани очиқланди
Ижтимоий тармоқларда «Ямал» авиакомпаниясининг Москва — Наманган — Москва йўналиши бўйича LLM9205/9206 авиақатнови бекор қилингани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Шу муносабат билан қуйидагилар маълум қилинди. Жорий йилнинг 13 октябрь куни Россиянинг Ямал авиакомпаниясининг бортида 220 йўловчи бўлган ҳаво кемаси Москва вақти билан соат 15:40 да Домодедово аэропортидан Наманганга учиши режалаштирилган эди.
Авиакомпания ушбу авиақатновни амалга ошириш учун назорат қилувчи орган – «Ўзавиация» агентлиги томонидан тегишли тегишли рухсат олмаганлиги боис, ушбу чартер авиақатнови амалга оширилмади.
Наманган халқаро аэропорти ушбу авиақатновни бекор қилинишига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аэропорт ходимлари Тошкент вақти билан соат 23:00 да Намангандан Москвага қайтиш керак бўлган авиақатнов йўловчиларига вазият бўйича атрофлича маълумот тақдим этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг