Монтана “TikTok“ни тақиқлаган АҚШдаги биринчи штатга айланди

13:23 02 Июнь 2023 Дунё
563 0

Монтана штати губернатори Грег Джанфорте 17 май куни штат ҳудудида “TikTok“ мобил иловасини юклаб олиш ва ундан фойдаланишни тақиқловчи қонунни имзолади, қонун 2024 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Губернаторнинг сўзларига кўра, қонун штат фуқаролари шахсий маълумотлари Хитой разведкаси томонидан ўрганилиши ва эгаллаб олинишини бартараф этади.
АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги Киберхавфсизлик бўлими раҳбари Роб Джойс “TikTok“ мобил иловасини “Хитой троян оти” деб таъкидлаб, у АҚШ аҳолисига ижтимоий жиҳатдан салбий таъсир этувчи видеолавҳаларни кўрсатишда айблаган.

Аввалроқ, Австралия, Канада, Янги Зеландия, Буюк Британия каби мамлакатлар, мансабдор шахслар учун “TikTok“дан фойдаланишни тақиқлаб қўйган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер