Мўйноқда янги МТТ очилди (фото)
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида янги мактабгача таълим ташкилоти очилди.

Туман мактабгача таълим бўлимига тегишли мазкур 17-сонли МТТ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан қурилди ва фойдаланишга топширилди.
МТТни қурилишига жами 3,5 млрд сўм ажратилган.

«Ҳар йили туманда янги боғчалар очилмоқда. Туман аҳолиси фарзандларининг МТТ қамрови 98 фоиз кўрсаткич. Боғча қурилишида сифатга алоҳида эътибор берилди. Бинодаги барча жиҳозлар давлат инвестиция дастури доирасида қилинган. Стол, стул, шкаф, ётоқ жиҳозларининг барчаси экологик тоза маҳсулотлардан қилинишига алоҳида эътибор берилган», дейди Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири Жумагул Уснатдинова.

Боғча замонавий услубда қурилган бўлиб, унда болалар ўйин хоналари, дам олиш хоналари, овқат хонаси, ҳожатхоналар, очиқ боғлар мавжуд. Ушбу янги МТТ ишга тушиши орқали 32 аёл иш билан таъминланди.
Инобат АҲАТОВА,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг