Мўйноқда ака-укалар каналда чўкиб вафот этди. Ака 12, ука 11 ёшда бўлган

18:23 03 Июнь 2021 Жамият
970 0

Мўйноқда 12 ва 11 ёшли ака-укалар каналда чўкиб вафот этди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат бўйича маълумот берди. 2021 йил 2 июнь куни соат 14:00 чамасида Мўйноқ тумани Уббиниязов кўчасида яшовчи ака-ука Ж.Р(2009 й.т.) ва Ж.Д.(2010 й.т.) шу тумандаги «Мадели» ОФЙда яшовчи Н.Қ.нинг уйига меҳмонга бориб, ушбу қишлоқдаги «Қипшақдарё» каналига чўмилганида, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.

Шу пайт канал ёнидан ўтиб бораётган қишлоқ одамлари болаларни сувдан чиқариб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган, лекин, тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан иккаласи ҳам вафот этган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Мўйноқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер