«Миттивойлар» — эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча

11:50 30 Апрель 2025 Жамият
308 0

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Янги муассаса Наманган вилоятининг Поп туманида иш бошлади. «Мустақиллик» маҳалласида тадбиркор Севара Миравазова томонидан вилоятда илк бор ташкил этилган ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига бепул таълим-тарбия беради.

«Миттивойлар» деб номланган боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этиб, бу ташаббуснинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди.

Дарҳақиқат, тадбиркорнинг жажжилар тарбиясига йўналтирилган олийжаноб иши таҳсинга лойиқ. Давлат томонидан тегишли тартибда қўллаб-қувватланадиган боғчада кичкинтойларнинг намунали тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган.

Маълумот учун, Поп туманида эҳтиёжманд оилаларнинг 549 нафар болажонидан 277 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган бўлиб, боғчаларга имтиёзли тўлов асосида қатнаяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер