Мирободдаги 9 та кўп қаватли уйдаги муаммолар ва носозликлар ўрганилди. Натижа қандай?

23:14 22 Февраль 2021 Иқтисодиёт
1099 0

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров бошчилигидаги вазирлик масъул ходимлари пойтахтимизнинг Миробод тумани Баёт маҳалласида мавжуд 9 та кўп квартирали уй-жойлардаги муаммолар ҳамда ҳудуддаги коммунал тармоқдаги мавжуд носозликларни ўрганди. Вазирлик мутасаддилари томонидан ҳудудий ҳокимият вакиллари, бошқарув компаниялари, маҳалла фаолларидан иборат Ишчи гуруҳи билан биргаликда жойида вазиятни ўрганган ҳолда зарурий чора-тадбирлар белгилаш бўйича кўрсатмалар берилди ва муаммолар ўзаро муҳокама қилинди.

Баёт маҳалласидаги 9 та кўп қаватли уйнинг барчаси муаммоли уйлар ҳисобланади. Уйларнинг 7305 кв.м қисмини тўлиқ таъмирлаш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди. Бунда, асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож кўзи ожиз аҳоли қатлами яшайдиган ҳудуднинг 400 метрлик йўналтирувчи ушлагичларини (орентировочная труба) янгисига алмаштириш ва маҳалладаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш йўналишидаги ишларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Вазир ўринбосари томонидан кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси мутахассисларига ушбу ҳудуддаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, кўп квартирали уйларни таъмирлаш, шунингдек, уларнинг ташқи фасади, томи, ертўласи, йўлакларини янгилаш ҳамда унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, болалар майдончаларини таъмирлаш-тиклаш йўналишларида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар аниқ белгилаб берилди. Шунингдек, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари ҳамда иссиқлик ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлигига тўхтаб ўтилди.

Худди шу йўналишдаги ишлар туманнинг Янги Қўйлиқ маҳалласида ҳам давом эттирилиб, у ердаги 7 та кўп қаватли жами 11 400 кв.м уйларнинг ташқи фасадини таъмирлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида: Шу каби ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари Миробод туманининг Толариқ, Билимдон, Баратхўжа, Қўйлиқ Ота, Зиёнур, Юксалиш ва Парвона маҳаллаларида ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, мазкур ҳудудда 2834 та якка тартибдаги хонадонлар, 167 та кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, жами 8486 та хонадонларда 31849 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер