Миллий статистика тизими мутахассисларининг малакаси оширилади

20:12 13 Март 2026 Ҳужжатлар
604 0

“Миллий статистика тизими мутахассислари малакасини ошириш ҳамда соҳага рақамли технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали юқори самарадорликка эришиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–103-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

— ҳар 2 йилда 3 минг нафар миллий статистика тизими мутахассисларини ўқитиб бориш имконини яратиш;

— яширин ва креатив иқтисодиётни баҳолаш мақсадида статистика методологиясини такомиллаштириш.

Қарор билан Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Институт) фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Институтда қуйидаги курслар ташкил этилади:

— вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотларини юритиш, статистика услубиётларини ишлаб чиқиш ва очиқ маълумотлар портали билан ишлашга масъул бўлган ходимлари учун ҳар 2 йилда шартнома асосида 48 соатгача бўлган малака ошириш курслари;

— статистика ҳисоботларини тақдим этувчи субъектлар, жумладан, тадбиркорлар учун зарур амалий кўникмаларни ривожлантириш бўйича ўқув курслари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер