Миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинмоқда
Шу йилнинг 31 январь ва 1 февраль кунлари она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанларидан бўлиб ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинмоқда. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Талабгорлар ўз натижаларини «my.gov.uz» сайтининг «Менинг аризаларим» бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин бўлади.
Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
- 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
- 65 — 69,9 балл — А даража;
- 60 — 64,9 балл — B+ даража;
- 55 — 59,9 балл — B даража;
- 50 — 54,9 балл — C+ даража;
- 46 — 49,9 балл — C даража.
Шунингдек, сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
- А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
- B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
- А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг