Миллиардлар: Илон Маск Уоррен Баффетни ортда қолдирди
Фото: rbc.ru
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск миллиардерлар рейтингида афсонавий инвестор Уоррен Баффетдан устун келди.
Bloomberg агентлиги маълумотларига кўра, 70,5 миллиард доллар эгаси бўлган Маск еттинчи ўринни Google ҳаммуассиси Сергей Брин билан бўлишиб турибди. Баффет эса 69,2 миллиард доллар билан ўнинчи ўринда.
Forbes Илон Маскнинг бойлигини бироз камроқ деб баҳоламоқда - 59,3 млрд, доллар Баффетникини эса аксинча, кўпроқ.
Маскнинг рейтингнинг кўтарилиши Tesla капиталлашувининг ўсиши билан боғлиқ - жума куни у яна 10 фоизга кўтарилиб 286 миллиард долларга чиқди ва битта акциянинг баҳоси 1500 долларни ташкил этди (фақат июнь ойининг бошида 1000 доллар эди). Сўнгги 12 ой ичида компаниянинг котировкалари беш баравар ўсди, у дунёдаги энг қиммат автомобиль ишлаб чиқарувчига айланди.
Баффет бу ҳафта хайрия ишларига яна 2,9 миллиард доллар ажратди. 89 ёшли Баффетт 2006 йилдан буён 37 млрд доллардан ортиқ пулни хайрияга сарфлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг