Мигрантлар Москвадаги 25 та поликлиникада эмланиши мумкин
Москва мэрияси маълумотига кўра, 7 июль, чоршанба кунидан бошлаб чет эл фуқаролари 25 та Москва поликлиникаларининг пуллик бўлимларида COVID-19га қарши эмланиши мумкин. Бу эмлаш пунктлари «фақат жисмоний шахслар учун, ташкиллаштирилган гуруҳлар эмланмайди», деб аниқлик киритилди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
Ҳозирги кунда Сахарово миграция марказида, «Садовод» бозори ва Лужники стадионида хорижий фуқароларнинг эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда ташкиллаштирилган гуруҳлар эмланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг