Метрология соҳасида таҳсил олувчи талабалар учун махсус стипендия таъсис этилади

21:25 18 Февраль 2026 Ҳужжатлар
1325 0

«Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, метрология соҳасини халқаро талаблар билан мувофиқлаштириш мақсадида 2027 йил 1 январдан бошлаб:

  • ўлчаш воситаларини қиёслаш амалиётидан воз кечган ҳолда, қонунлаштирувчи метрология доирасида верификациялаш тизими жорий этилади;
  • саноатда фойдаланилаётган ва маҳсулот сифатига бевосита таъсир қиладиган ўлчаш воситалари калибрлашга ўтказилади ва стандарт намуналарни аттестациядан ўтказиш тартиби бекор қилинади;
  • калибрлаш лабораторияларининг Халқаро тарози ва ўлчашлар бюроси базасида эътироф этилган калибрлаш имкониятлари қайд этилган йўналишлари аккредитациядан ўтишдан озод қилинади.

Шунингдек, 2026/2027 ўқув йилидан стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таҳсил олаётган олий таълим муассасалари талабалари учун:

  • «Махсус стипендия» таъсис этилади;
  • ривожланган давлатлар, хусусан Европа Иттифоқининг техник жиҳатдан тартибга солиш (Течниcал Регулатион) тизимини ўрганиш модели асосида дарс соатлари жорий қилинади;
  • сўнгги 2 йилни хорижий университетда давом эттиришни назарда тутувчи «2+2» шаклидаги қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер