Месси пул топиш бўйича ҳам Роналдуни ортда қолдирди

Жаҳон чемпионати бошланадиган кунда Forbes журнали томонидан эълон қилинган рейтингда аргентиналик Лионель Месси энг кўп маош оладиган футболчига айланди. Унинг йиллик даромади 111 миллион АҚШ доллари миқдорида эканлиги аниқланди. Шундан 84 миллиони ўз тўп сурадиган клубидан келиб тушса, қолгани рекламалар ҳиссасига тўғри келади.
Ўтган йили мазкур рейтингда етакчилик қилган Криштиану Роналду 108 миллион доллар билан иккинчи поғонага тушиб қолди. Унинг маоши ва мукофотлари биргаликда 61 миллион, рекламадан оладиган даромади эса 47 миллион долларга тенг бўлди. Журналда ёзилишича, португалиялик истеъдод эгасининг рекламадан топадиган маблағлари ўтган йилга нисбатан уч баробар ошган.
Месси эса ўз позициясини ўтган йили “Барселона” билан тузган шартномасини узайтиргани эвазига яхшилаб олди. Унинг маоши олдинги сафардаги рейтингдагидан икки баробардан зиёд кўпайган.
Учинчи ўрин бразилиялик Неймарга насиб этди. Унинг бу борадаги кўрсаткичи 90 миллион доллар бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг