“Менинг оилам — менинг ҳуқуқим” шиори остида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар акциясига старт берилди
Ўзбекистон Нотариал палатаси тизимида “Менинг оилам — менинг ҳуқуқим” шиори остида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар акциясига старт берилди. Мазкур акция “Юксалиш” ҳаракати кўмагида ташкил этилмоқда.
Акция доирасида республикамиз ҳудудларидаги 20 та манзилда аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Акция тадбирларида 100 нафарга яқин хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фуқароларга мерос ишини очиш тартиби, меросхўрларни аниқлаш, талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати, онлайн нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби, эскроу тартибида уй-жой ва автотранспорт воситаларини олди-сотди қилиш, никоҳ шартномасини тузиш тўловлар, меросдан воз кечиш тартиби ва бошқа нотариал ҳаракатлар юзасидан бепул ҳуқуқий тушунтиришлар бермоқдалар.
Акция доирасида шу дамгача жами 2000 дан ортиқ фуқарога бепул ҳуқуқий маслаҳат кўрсатилди.
Шунингдек, иштирокчиларга акция доирасида тайёрланган тарғибот материаллари тарқатилиб, ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди.
Айни шу каби тадбирлар эртага ҳам республикамизнинг 20 та манзилида бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг