Мексика коронавирус қурбонлари сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди

19:07 01 Август 2020 Дунё
1112 0

Фото: glavcom.ua

Мексика коронавирусдан вафот этган беморлар сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди. Жон Хопкинс университети маълумотларига қараганда, 1 августга келиб мамлакатда 46 668 киши коронавирус инфекцияси туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Коронавирус билан боғлиқ ўлим кўрсаткичи АҚШда энг юқори бўлиб турибди — 153 314 киши. Кейинги ўринда турган Бразилияда 92 475 ўлим ҳолати. 46 204 та ўлим қайд этилган Буюк Британия ушбу рўйхатда тўртинчи поғонадан жой олган.

Мексикада коронавируснинг биринчи ҳолати 2020 йил февраль ойининг охирида тасдиқланган. Аммо инфекция тарқалиши баҳорнинг охирида кучая бошлади ва июнь ўрталарига қадар мамлакатда ҳар куни ўртача 1000 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер