Медиаторларнинг касб этикаси қоидалари тасдиқланди
Адлия вазирлиги Медиаторларнинг касб этикаси қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унга кўра, медиаторлар:
- касб этикаси қоидаларига риоя қилиши, медиаторлик фаолиятини ҳалол ва виждонан бажариши, медиаторларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини сақлаши;
- ўз фаолиятини махфийлик, ихтиёрийлик, медиация тарафларининг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторларнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга ошириши;
- медиация тарафларининг медиация жараёнида тенг имкониятларга эга бўлишини таъминлаши лозим.
Шунингдек, медиаторлар медиация тарафлари билан муносабатларда:
- тарафларга медиациянинг мақсади ва уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
- медиацияни ўтказиш тартиби ҳақида маълумот бериши;
- тарафларга касбий малакаси ва иш тажрибаси тўғрисида ишончли маълумот бериши;
- тарафларга нисбатан ҳурмат ва хушмуомалалик кўрсатиши;
- тарафларни низони ҳал қилишнинг мақбул вариантларини излашга ундаши;
- музокаралар натижасини бир тарафнинг фойдасига кўзлаб иш олиб бормаслиги лозим.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг