Масъулиятсизликка йўл қўйгани учун уч нафар судья лавозимидан озод этилди

01:02 16 Февраль 2022 Жамият
717 0

Фото: Иллюстратив фото

3 нафар судья ўз фаолиятидаги масъулиятсизлиги ва камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, икки нафари жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, вилоят жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди раиси Р. Тургинов ва жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Жомбой туман суди раиси М. Шеригитов, Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш. Неъматов қасамёдни бузгани учун лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Хонқа туман суди раиси М. Ғасанов ва фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти Кармана туман суди раиси Ш. Тағаев ўз иш фаолиятидаги бепарволик ва камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер