Машҳур давлат ва дин арбоби Саййид Ажжол ҳақида фильм яратилмоқда
Фото: Кинематография агентлиги
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” томонидан давлат ва дин арбоби, уламо Саййид Ажжол Шамсуддин Умар Камолиддин ал–Бухорий ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм ишланмоқда.
Мазкур фильмда ўрта асрларда Хитойга ҳижрат қилган ва у ерда ислом динининг тарқалишига катта ҳисса қўшган Саййид Ажалнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, унинг мадраса ва масжидлар, меҳрибонлик уйлари қурилишига бош-қош бўлгани ҳақида сўз боради. Фильмда Саййид Ажжолнинг Хитойда исломни тарғиб қилишга оид ҳаракатлари ҳам манбалар асосида очиб берилган.
Сценарий муаллифлари Мадина Йўлдошева ва Ҳусан Рашидов, режиссёрлар Ҳусан Рашидов ҳамда Илҳом Магомедибрагимов, оператор Музаффар Юсупов, картина директори Анастасия Хаванская.
Айни вақтда фильмнинг съёмка жараёнлари давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг