Март ойидаги энг кучли магнит бўронининг санаси маълум бўлди

19:04 18 Февраль 2020 Дунё
1497 0

Фото: www.google.com

Март ойида содир бўладиган магнит бўрони 2020 йилдаги энг кучлисига айланиши мумкин. Баҳорнинг биринчи ойи бир нечта геомагнит ҳодисалари билан ажралиб туради, деб хабар беради “planetanovosti.com”. 

Лебедев номидаги Физика институти мутахассисларининг сўзларига кўра, 4 март куни жуда кучли магнит бўрони содир бўлади ва унинг оқибатлари 5 мартда ҳам сезилади. Метеозарба баъзи фуқароларнинг соғлиғига таъсир қилиши натижасида бош оғриғи, асабийлашиш, тушкунлик, заифлик ва уйқусизлик ҳолатлари юзага келиши мумкин.

Айниқса, об-ҳавога сезгир, сурункали касалликларга чалинган, ҳиссий жиҳатдан беқарор ва юрак-қон томир касалликлари бўлган фуқаролар бу ҳодисага жиддийроқ эътибор қаратиши лозим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер