Март ойида ишбилармонлик фаоллиги ўртача ўсишни кўрсатди — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Ҳудудлар кесимида Навоий вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган, 5 та ҳудудида банк операциялари сони ошди, йирик корхоналар сони 268 тага кўпайди.
Ишбилармонлик фаоллиги индекси #ИФИ 2022 йил март ойида 1026 бирликни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 2,6 фоизга ошди. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 16 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:
— хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб варақаларидаги операциялар сони 0,9 фоизга ошган;
— фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,7 фоизга ошган;
— товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 3,7 фоизга ошган;
— товар белгилари бўйича компонент 5,8 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг