Март ойида 1716 та ҳолатда ходимлар иш вақтидан ташқари ишга ҳамда 734 та ҳолатда дам олиш кунлари ишга жалб этилган — Меҳнат инспекцияси
Ташкилот ва идораларда иш вақти меъёрларига қатъий амал қилинишига эришиш, ходимларнинг иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ишга жалб этилишига барҳам бериш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари Давлат меҳнат инспекцияси томонидан тизимли ишлар амалга ошириляпти. Айни мазмунда келиб тушган мурожаатлар асосида мониторинглар ўтказилиб, қонун бузилишига йўл қўйган масъулларга нисбатан жазо чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 2020 йил март ойи ҳолатига кўра, Давлат меҳнат инспекцяси томонидан 3993 марта мониторинг ўтказилди. Ўрганишлар 2450 та ҳолатда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганини кўрсатди. Шуларнинг 1716 тасида ходимлар иш вақтидан ташқари ишга ҳамда 734 тасида дам олиш кунлари ишга жалб этилган.
Натижада 5261 та ташкилотга ёзма огоҳлантириш, 465 тасига ёзма кўрсатма берилган бўлса, 49 таси жаримага тортилган.
Давлат меҳнат инспекциясининг бу каби мониторинг тадбирлари давом этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг