Марказий Осиё цивилизациясида Қашқадарёнинг ўрни қандай?

13:15 14 Апрель 2025 Жамият
339 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қарши шаҳридаги Осиё технологиялар университетида «Қашқадарё воҳасининг Марказий Осиё цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган анжуманда юртимиз ҳамда қардош давлатларнинг таниқли олимлари, археологлар, тадқиқотчилар ўзларининг воҳа тарихига оид тадқиқотлари, илмий изланишлари билан иштирок этди.

Анжуманда таъкидланганидек, маълум бир ҳудудда цивилизация қанчалик ривожланганлигини у ердаги шаҳар маданияти, ёзув маданияти, диний эътиқод, металлургия, деҳқончилик маданияти, қонунлар асосида бошқариладиган давлат ҳокимияти, коммуникация тизимлари ҳамда ички ва ташқи алоқаларнинг даражасига қараб баҳоланади. Қашқадарё вилоятида олиб борилган археологик қазишма ишлари давомида топилган шаҳар ва қишлоқлар харобалари, турли буюмлар, иш қуроллари намуналари ҳамда ёзма манбалар шуни кўрсатадики, бу ерда энг қадимги даврлардан бошлаб цивилизация жадал ривожланган.

— Сўнгги йилларда мамлакатимизда бой маданий меросимиз ва тарихий ёдгорликларимизни қайта тиклаш, тарихимизни чуқур ўрганиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда, — дейди Ўзбекистон Миллий университети профессори, тарих фанлари доктори Ўктам Мавлонов. — Бугунги тадбир ҳам бу борадаги ишларнинг яна бир намунаси бўлди. Анжуманда қардош халқлар олимлари билан бирга Қашқадарё воҳаси тарихини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар, изланишлар билан яна бир бора танишдик, уларни кенг муҳокама қилдик. Бу каби тадбирлар, айниқса, ёш тарихчилар, бўлғуси тадқиқотчилар учун янада фойдали бўлди, деб ўйлайман.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер