Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида

18:35 30 Сентябр 2020 Ҳужжатлар
1103 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ватанимиз тарихининг ғоят мураккаб даврида – ХХ аср бошларида ўзининг маърифатпарварлик фаолияти ва фидокорона хизматлари билан миллий таълим-тарбия тизимини яратиш ҳамда юртимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашга қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, қуйидагилар «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин: 

Абдулла Авлоний (марҳум)    -    маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби

Маҳмудхўжа Беҳбудий  (марҳум)    -    Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб, педагог ва олим

Мунаввар қори Абдурашидхонов (марҳум)    -    атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳаррир ва жамоат арбоби

                                                                     Ўзбекистон Республикаси  Президенти                                                     Ш.Мирзиёев

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер