Марғилонда тадбиркор “Bооk каfe” очди

19:10 26 Сентябр 2022 Жамият
894 0

Мамлакатимизда янги авлодни ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда.

Марғилон шаҳрида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Зиё масканлари” ҳамда “Book cafе” лар ташкил этиляпти.

Куни-кеча ипакчилар шаҳрининг “Туягум” МФЙ ҳудудида фаолиятини бошлаган “Book cafе”да ҳам ёшлар учун барча шароитлар ҳозирланди. Зиё маскани бадиий адабиётларнинг электрон шаклда ўқиш имконини яратиш учун бепул интернет тармоғиг ҳам уланди.

— Маҳалла марказида ташкил этилган “Book cafе” тўлиқ ёшлар ихтиёрида бўлади,-дейди тадбиркор Илҳомжон Пўлатов. — Бу ерда маҳалла ёшлари учун 4 та доимий иш ўрни яратилди. Очилиш маросимида шаҳар ҳокимлиги томонидан китоблар совға қилинди. Йигит-қизлар бу ерга келиб, ўз хоҳишига кўра китоб ўқиши, “Wi-Fi” тизимидан бепул фойдаланиб интернетга уланиши мумкин.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер