Июлда бюджет ташкилотларининг 14,2 фоиз ишчи-ходими ойлик маошини ўз вақтида ололмади. Нега?

15:07 09 Июль 2018 Иқтисодиёт
2494 0
Иллюстратив фото

Июль ойида республикамиздаги бюджет ташкилотларининг 14.2 фоиз ишчи-ходими ойлик маошларини ўз вақтида ололмади. Бу Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўтказилган мониторингда маълум бўлди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, июль ойида республикамиздаги бюджет ташкилотлари ишчи-ходимларининг 85,8 фоизи маоши ва таътил пулини ўз вақтида олган. Навоий вилоятида эса бу кўрсаткич 70 фоиздан паст бўлган. Хабарда бунга нима сабаб бўлгани изоҳланмаган. Шу боис мазкур вилоят молия ташкилотлари раҳбарлари огоҳлантириш олган. Бу борада энг яхши кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига тегишли – 90 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги бюджет ташкилотлари ходимлари ойлик иш ҳақларини ўз вақтида олишини кузатиб боряпти. Февраль ойида вазир Жамшид Қўчқоров ўринбосарлари ва тармоқ бошқармалари раҳбарларига бюджет ташкилотлари ходимлари маошларини тўлашни шахсан ўз назоратларига олиш бўйича топшириқ берган эди.
Ўшанда ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи келгуси ойнинг дастлабки беш кунидан кечиктирилмаган ҳолатда берилиши кераклиги маълум қилинганди. Бунинг учун Молия вазирлиги ҳар ойда бюджетдан мақсадли маблағлар ажратяпти. Масалан, июль ойида бу борада 532,5 миллиард сўм йўналтирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер