«Манчестер Сити» ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган «Манчестер Сити» клуби кеча Англия чемпионшипи вакили «Престон» жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.
Жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола барча футболчиларнинг ҳолатини билиш мақсадида 2 та бўлимда 2 хил таркибни майдонга туширди. Абдуқодир Ҳусанов ушбу ўйиннинг биринчи бўлимида майдонда ҳаракат қилди.
Ўйин 1:0 ҳисобида «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда киритилган ягона голга 20 ёшли ҳимоячи Рико Люис муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» учун янги мавсум 16 августдан бошланади. Ўша куни Гвардиола жамоаси АПЛ биринчи тури доирасида «Вулверхемптон» клуби меҳмони бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг