“Манчестер Сити” йирик ҳисобдаги ғалабага эришди

06:55 13 Апрель 2026 Спорт
202 0

Кеча, 12 апрель куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 32-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган ўйинда “Манчестер Сити” клуби Лондонда “Челси” меҳмони бўлди. Учрашув Пеп Гвардиола бошқарувидаги жамоанинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 51-дақиқада Нико ОʼРейлли “шаҳарликлар”нинг дастлабки голини киритди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Марк Гуэхи жамоасининг иккинчи голини киритди.

68-дақиқада Жереми Доку “Манчестер Сити”нинг сўнгги голига муаллифлик қилди. Шу тариқа ўйин Пеп Гвардиола жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Унинг учрашувдаги ҳаракатлари “Sofascore” портали томонидан 7,7 баллга баҳоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер