«Манчестер Сити» 10 дақиқада камбек амалга оширди
Кеча, 8 февраль куни Англия Премьер лигасининг 25-тури якунланди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Ливерпуль» клуби ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилди.
Учрашув 2:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 74-дақиқада «Ливерпуль» футболчиси Доминик Собослаи томонидан очилди.
84-дақиқада «Манчестер Сити» жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Голга жамоанинг португалиялик футболчиси Бернарду Силва муаллифлик қилди.
Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган учинчи дақиқада «Ливерпуль» дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима тўпидан Эрлинг Ҳоланд унумли фойдаланди ва ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 61-дақиқада кичик жароҳати туфайли Рубен Диашга алмаштирилди.
Шу тариқа ўйин Пеп Гвардиола жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг «шаҳарликлар» АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўрнини мустаҳкамлаб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг